Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари олди-сотдисида ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклга ўтказилмоқда
Фото: Нотариал палата ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлашда ҳисоб-китобларни нақдсиз шаклда амалга оширишни жорий этиш масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб амалиётга жорий этилади.
Учрашувда Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Н. Сайдуллаев, Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д. Ашуров, шунингдек Адлия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари вакиллари ҳамда амалдаги нотариуслар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тезкор ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш, нотариал идоралар ва банкларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, ҳисоб-китобларни содда, тушунарли ва хавфсиз шаклда ташкил этиш, шунингдек электрон ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Қайд этилган чора-тадбирлар ҳисоб-китобларнинг ишончлилигини ошириш, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш, молиявий операциялар шаффофлигини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида масъул идоралар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг