“Толибон” Афғонистонда оилавий зўравонликларни қонунийлаштирди
Фото: AFP
“Толибон” Афғонистон ҳудудида аёлларга нисбатан зўравонликни қонунийлаштирувчи янги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда “Daily Mail” ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Эълон қилинган янги жиноят кодексига кўра, эндиликда эрлар жиддий жароҳат етказмаса, хотинларига нисбатан жисмоний куч ишлатишлари мумкин.
“Толибон” олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Оҳунзода томонидан тасдиқланган ушбу 90 саҳифали кодекс жиноятчининг ижтимоий мавқеига асосланган табақалаштирилган жазо тизимини жорий этади. Хусусан, кодекснинг 9-моддаси Афғонистон жамиятини тўрт тоифага ажратади: диний олимлар (уламо), элита аъзолари (ашраф), ўрта синф ва қуйи синфлар.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу тасниф асосан “озод” ва “қуллар” ўртасидаги бўлинишни қайта тиклайдиган, аёлларни қуллар билан тенглаштирадиган иерархик тизимни яратади.
Кодексда “қул хўжайинлари”, хусусан, эрларга ўз хотинларига ёки қўл остидагиларга жисмоний жазо қўллашга рухсат берувчи қоидалар мавжуд.
Агар жиноят уламолар ёки элита аъзолари томонидан содир этилса, жазо огоҳлантириш ёки судга чақириш билан чекланади.
Ўрта синф вакиллари учун шунга ўхшаш жиноят қамоқ жазосига олиб келиши мумкин, “қуйи синф” учун эса жисмоний жазо ва қамоқ жазоси кўзда тутилган.
“De Mahakumu Jazaai Osulnama” деб номланган Жиноят кодекси аллақачон мамлакат судларида тарқатилган бўлиб, у Афғонистондан ташқаридаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва фаолларининг танқид ҳамда ғазабига сабаб бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг