Мусиқий маданият ва жисмоний тарбия фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди
Мусиқий маданият ва жисмоний тарбия фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари жорий йилнинг 25-27 февраль ва 3-4 март кунлари ўтказилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» веб-сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.
Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтда рухсатномада кўрсатилган манзилга етиб келишлари сўралади.
Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш вақтлари:
- 1-смена: 09:30– 10:00;
- 2-смена: 13:30 – 14:00.
Шунингдек, талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан киритилади. Белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар тест синовига киритилмайди ва улар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг