Ўзбекистонга 30 дан ортиқ сава қушини олиб кираётган шахс аниқланди

20:56 19 Февраль 2026 Жамият
432 0

Фото: Тошкент вилояти Экология бош бошқармаси

Тошкент вилоятида Яллама чегара божхона пости орқали Қозоғистон ҳудудидан ноқонуний равишда 32 та сава қушини Ўзбекистонга олиб ўтишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бошқарма ходимлари тегишли ташкилотлар билан биргаликда Тошкент вилояти Чиноз тумани Яллама чегара божхона постида фуқаро А.Қ. томонидан ноқонуний равишда тегишли рухсатномасиз 32 та сава қушини Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ўтказилганда қушларининг 11 таси нобуд бўлгани маълум бўлган. Қолган 21 та қуш тирик қолиши учун табиат қўйнига қўйиб юборилган.

Шундан сўнг фуқаро А.Қ.га нисбатан тегишли тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 060 000 сўм миқдорида жарима қўлланилган. Шунингдек, 11 та сава қуши нобуд бўлгани инобатга олиниб, 4 532 000 сўм табиатига етказилган зарар ҳисобланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер