Пойтахтда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари савдосининг олди олинди

20:28 19 Февраль 2026 Жамият
437 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда туғилган шахснинг Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилган.

Натижада, унинг уйидан ва автомашинасидан 16 227 дона «Прегабалин», 7 947 дона «Регапен», 35 дона «Лирика» ва 14 дона «Перге» – жами 24 223 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам контрабандачилар томонидан Қирғиз Республикасидан Фарғона вилояти ҳудудига ўтказилган ушбу дори воситаларини 34 минг АҚШ доллари эвазига сотиб олиб, келгусида Тошкент шаҳрида қайта сотиш орқали мўмай даромад топишни мақсад қилган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, унинг Фарғона вилоятидаги жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш ва қўлга олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер