Наманганда икки «Damas» тўқнашди. Йўловчи қурбон бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Норин туманида икки «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 18 февраль куни соат 10:00 ларда Норин тумани Хўжақўрғонча МФЙ ҳудудидан ўтган Д-115 автомобиль йўлининг 10-километрида «Damas» русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи Норин-Чўжа йўналишида белгиланган тезликни ошириб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган бошқа бир «Damas» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида тўқнашув келиб чиқишига сабаб бўлган «Damas» автомашинасининг олд ўриндиғида бўлган 1 нафар йўловчи оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган. Автомобиль ҳайдовчилари ва яна 2 нафар йўловчи эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг