Ўзбекистондаги 1 762 та масжидда «Хатми Қуръон» ўтказилади
Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1 762 та масжидда «Хатми Қуръон» тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 февралдаги «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ушбу фазилатли ойда «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинган.
Унга кўра, ушбу муборак ойда Республикада фаолият юритаётган 2 148 та масжиддан 2101 тасида таровиҳ намозлари ўқилади. Шундан, 1 762 тасида «Хатми Қуръон» тадбирлари ўтказилади. Бу жараёнга 3 642 нафар иқтидорли қорилар саралаб олинган.
Таъкидланишича, сўнгги йиллардаги ижобий тажрибадан келиб чиқиб, бу йил ҳам «Хатми Қуръон» тадбирлари барча масжидларда бир хил вақтда бошланиб, 27-куни яъни «Лайлат-ул Қадр» кечасида якунланиши белгиланган.
Таровиҳ тадбирларини тартибли ўтказиш мақсадида Ички ишлар, Миллий гвардия, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, шунингдек, 2 104 та махсус техника жалб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг