Тошкент шаҳри ва вилоятида муддати ўтган тиббий реагентлар савдосининг олди олинди

12:40 17 Февраль 2026 Жамият
320 0

Фото: ДХХ

Тошкент шаҳри ва вилоятида муддати ўтган тиббий реагентлар савдосининг олди олинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда пойтахтда жойлашган тиббий реагентлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари яроқлилик муддати ўтган, қиймати 32 млн сўмлик лаборатория текшируви учун мўлжалланган 20 дона реагентларни 16 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: ДХХ

Шунингдек, унга тегишли бўлган, Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган 2 та омборхона «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази» давлат муассасаси ходимларини жалб қилган ҳолда кўздан кечирилган. Текширув давомида уларда умумий қиймати 2 млрд сўмга яқин бўлган, 216 турдаги 1414 қути яроқлилик муддати ўтган ҳамда хориждан олиб келинган ва тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган 28 турдаги 322 қути (контрафакт) маҳсулотлар мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда тиббий воситалар бўйича тегишли тартибда экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, сифатсиз реагентларнинг ишлатилиши келгусида беморларга нотўғри ташхис қўйиш орқали муолажа қилиш билан боғлиқ салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер