АҚШда хоккей ўйини вақтида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор (+видео)
АҚШдаги ўрта мактабда хоккей ўйини вақтида отишма содир бўлди. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали маълум қилди.
Унда айтилишича, отишма Род-Айленд штатининг Потакет шаҳрида, ёшлар ўртасида ўтказилаётган хоккей ўйини вақтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Яна уч нафар жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.
Билдирилишича, мазкур ҳужум оилавий низо билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳудуд полицияси тақдим қилган маълумотларга кўра, ҳужум уюштирган шахс 1969 йилда туғилган Роберт Дорган исмли фуқаро экани аниқланган. Босқинчи воқеа жойида ўз жонига қасд қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг