Хилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди
Кеча, 16 февраль куни Хилола Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 17 февраль куни эълон қилинган қарори билан Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.
Умарова 2025 йил июлидан Президент фармони билан Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар эса 2022 йил декабридан Мактабгача ва мактаб таълими вазири сифатида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг