Эрон ўзининг ракета арсеналини яширинча қайта тикламоқда — BILD
Эрон 2025 йилда Исроил билан бўлиб ўтган ўн икки кунлик уруш вақтида учраган йўқотишларни, жумладан, заводлар, синов полигонлари ҳамда учириш мосламаларини жуда тез қайта тиклашга муваффақ бўлди. Бу ҳақида «Der Spiegel» журналига таяниб, BILD нашри маълум қилди.
Унда айтилишича, сунъий йўлдош орқали олинган маълумотларга кўра, Эрондаги ракеталарни синовдан ўтказиш майдони ҳамда бошқа вайрон бўлган ҳарбий ҳудудларни тиклаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг кейинги босқичи 17 февраль куни Женевада ўтказилиши режалаштирилган. Унда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Оқ уйнинг махсус элчиси Стив Уиткофф ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур музокаралар воситачилар орқали олиб борилиб, унда Эрон ўзининг ядровий дастури ва АҚШ санкцияларини юмшатиш масаласини муҳокама қилиши билдирилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар ушбу музокараларда Эрондан ҳарқачонгидан кўпроқ нарса талаб қилиши мумкин. Хусусан, ядро дастуридан воз кечишга ундашдан ташқари, Эроннинг ракета арсенали, жумладан, ҳозирда захирада сақлаётган қуроллар тақдири ҳам муҳокама марказида бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, АҚШ Эроннинг Яқин Шарқдаги террорчи гуруҳларни, жумладан, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Ғазо секторидаги ҲАМАСни қўллаб-қувватлашни тўхтатишини ҳам талаб қилиши мумкин.
Женевадаги музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Вашингтон Эронга қарши ҳарбий ҳужум уюштиришни инкор этмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг