Кўчада дарахт ва электр устунлари тагида турманг — пойтахт ФВББ огоҳлантириш билан чиқди
Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига огоҳлантириш билан чиқди.
Унда айтилишича, автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этилади.
Пойтахт ФВББ ноқулай об-ҳаво шароитида қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришга чақирган:
- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилишлари эслатиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг