Хоразмда қарийб 20 кг симобни ноқонуний сотган шахс ушланди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида қарийб 20 килограмм симобни ноқонуний сотишга бўлган уриниш фош этилди, деб хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси.
Маълум қилинишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Янгиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Хива шаҳрида яшовчи фуқаро шартли харидорга 4 дона шиша идишларда сақланган, оғирлиги сал кам 20 кг бўлган симоб моддасини жами 5 минг долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Билдирилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумки, симоб моддаси хавфли юклар тоифасига киради ҳамда уни ташиш, сақлаш ва муомалага киритиш махсус тартиб ҳамда рухсатнома асосида амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг