Хонадонида қарийб 6 минг қути сифатсиз тамаки сақлаб келган шахс қўлга тушди

11:49 16 Февраль 2026 Жамият
275 0

Наманган вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада муқаддам судланган фуқаро Н.Д. Янги Наманган тумани, «Келажак тонги» МФЙ ҳудудидаги хонадонида 11 турдаги 5 минг 970 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги фош бўлган.

Шундан сўнг, ушбу маҳсулотлар тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер