Эквадордаги пляждан саккизта кесилган бош топилди
Эквадор полицияси 14 февраль куни мамлакатнинг Гуаяс соҳил провинциясидаги пляжлардан бирида саккизта кесилган бош топилганини маълум қилди.
Полиция раҳбари Марсело Кастильонинг маълум қилишича, топилган бошлар ёнида «ўғирлик тақиқланади» мазмундаги ёзув туширилган хат қолдирилган.
Қайд этилишича, бу каби ҳолат илк бор содир бўлаётгани йўқ. Жумладан, шу йилнинг январь ойида ҳам Эквадордаги бошқа бир пляжда бешта кесилган бош топилган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу жиноятларни мамлакатда авж олган гиёҳванд моддалар картеллари ўртасидаги уруш билан боғламоқда.
Мазкур тўқнашувлар оқибатида Эквадор Жанубий Американинг энг зўравон давлатларидан бирига айланиб қолган. Мамлакат ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ўтган йили қотилликлар даражаси ҳар 100 минг аҳолига 54 тани ташкил этган.
Маълумот учун, Эквадор дунёдаги энг йирик кокаин ишлаб чиқарувчи давлатлар — Колумбия ва Перу орасида жойлашган бўлиб, гиёҳванд моддалар контрабандаси учун муҳим транзит ҳудуд ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг