Ватандошларим мендан ўзгаришларга бош бўлишимни сўрашди — Ризо Паҳлавий

14:52 15 Февраль 2026 Дунё
565 0

Эрон валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий Ғарб давлатларини Эрон халқини қўллаб-қувватлашга ва Теҳрондаги амалдаги ҳукуматни ағдаришга ёрдам беришга чақирди. У бу ҳақида Мюнхенда ўтаётган хавфсизлик конференциясида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, Эрон фуқаролари Паҳлавийдан мамлакатдаги ўзгаришларга раҳбарлик қилишни сўраган.

«Ватандошларим мендан ўзгаришларга бош бўлишимни сўрашди», — деган Эрон валиаҳд шаҳзодаси.

Шунингдек, Ризо Паҳлавий Ғарб мамлакатларининг сиёсий ва дипломатик кўмагига умид қилаётганини ҳам қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер