Украиналик ҳарбийлар Эстониядаги машқлар чоғида иккита НАТО батальонини «ишдан чиқарган» — BILD

13:32 15 Февраль 2026 Дунё
630 0

2025 йилда Эстонияда ўтказилган НАТОнинг «Kirpi 2025» ҳарбий машқлари давомида ўн нафар украиналик ҳарбийдан иборат гуруҳ бир неча соат ичида иттифоқнинг икки батальони ҳамда 17 та зирҳли техникасини «йўқ қилишга» муваффақ бўлган.

Маълум қилинишича, Украина қўшинлари машғулотлар давомида дронлардан оммавий фойдаланиш тактикасини қўллаган, бироқ НАТО бўлинмалари бу услубга нисбатан самарали қаршилик кўрсата олмаган.

«Биз ускуналар ва механизациялашган бўлинмаларни жуда осон топдик ва дрон зарбалари орқали тезда ишдан чиқардик. Уларда яшириниш учун деярли имконият йўқ эди», — дейди Украина гуруҳининг бир қисмига раҳбарлик қилган дрон бўйича мутахассис Айвар Ханниотти.

«The Wall Street Journal» нашрининг билдиришича, ҳарбий машғулотлар 2025 йилнинг 5 май кунидан 23 май санасигача давом этган. Унда Эстония ҳамда НАТОга аъзо бошқа давлатлардан қарийб 16 минг нафар ҳарбий қатнашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер