Ўзбекистонда «Ягона миллий лойиҳа бошқаруви» платформаси яратилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган йиғилишда инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича янги тизимга ўтилиши белгиланди.
Фақат инвестиция олиб келиб, лойиҳани ишга тушириш етарли бўлмаслиги, балки ҳар бир лойиҳа тўлиқ ишлаши, юқори қўшилган қиймат яратиб, ташқи бозорга чиқишига, иш ўринларини тўлиқ сақлаб қолишига ҳам эътибор қаратилади.
Бунинг учун дастурга кирган ҳар бир лойиҳани ишга тушгандан кейин уч йил мониторинг қиладиган «Ягона миллий лойиҳа бошқаруви» платформаси яратилади.
Ўтган йили техник-иқтисодий асос ишлаб чиқиш, ускуна олиб келиш, молиялаш, инфратузилма, ер масаласи вақтида ҳал бўлмагани учун 55 та йирик лойиҳа кечиккан.
Шу боис, бу йилги инвестиция дастури доирасида қиймати 165 миллиард долларлик 377 та стратегик лойиҳа алоҳида назоратга олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг