ДХХ 1 млн долларлик гиёҳвандлик воситалари сақланаётган нарколабораторияни фош қилди (+видео)
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида нарколабораторияларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Хавфсизлик» Telegram-канали.
Унда айтилишича, Телеграм мессенжеридаги наркодўкон кураторлари томонидан белгиланган жойларга қолдириб кетилган, синтетик гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашда фойдаланиладиган катта миқдордаги прекурсорлар аниқланиб, оператив кузатувга олинган.
Тезкор тадбир давомида ушбу прекурсорларни олиш учун келган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улар томонидан Андижон шаҳрининг «Боғишамол» маҳалласида нарколаборатория ташкил этилгани фош қилинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу манзилдан қора бозордаги умумий тахминий нархи 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 26 кг «Мефедрон» синтетик наркотик моддаси ҳамда гиёҳвандлик воситалари тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар ва кимёвий моддалар, лаборатория жиҳозлари, 10-20 литр ҳажмли елим идишлар, контейнерлар, респираторлар, резина қўлқоплар ва бошқа зарур анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, қонунбузарлардан бири ушбу дала ҳовлини интернет наркодўкондаги куратори томонидан юборилган 15,8 минг АҚШ доллари эвазига ўз номига сотиб олиб, лабораторияни жиҳозлаш учун 5 минг АҚШ доллари сарфлаганлиги ҳамда жорий йилнинг январь ойида 11,7 кг «Мефедрон» наркотик моддасини тайёрлаб, куратори кўрсатмаси асосида, хуфиёна жойга жойлаштириб, унинг локациясини хўжайинига жўнатганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, мазкур шахслар томонидан Чирчиқ шаҳрида ижарага олинган омборга 400 литр прекурсорлар яшириб қўйилганлиги ҳам фош этилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг