Қашқадарёда бир ойда минг нафардан ортиқ ўқувчи хорижий тил билиш сертификатига эга бўлди

12:40 13 Февраль 2026 Жамият
290 0

2025 йилнинг декабрь ойида Қашқадарёдаги мактабларнинг 1 минг 90 нафар ўқувчиси миллий ва халқаро даражадаги хорижий тил билиш сертификатини қўлга киритган. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, сертификатига эга бўлган ўқувчилардан 4 нафари IELTS'дан 8,0 баллни қўлга киритган. Аҳамиятлиси шундаки, хорижий тил билиш сертификатига эга бўлган энг ёш ўқувчи эса 5 синфда таҳсил олади.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоятдаги 105 та умумтаълим мактабида 107 нафар хорижлик мутахассислар фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер