Ўзбекистонда фаолият юритаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони очиқланди

10:50 13 Февраль 2026 Иқтисодиёт
375 0

2026 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, сўнгги беш йил давомида чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 1,9 баробарга ошиб, хорижий корхоналарнинг умумий улуши 55,1 фоиздан 76,9 фоизгача кўтарилган.

Юртимизда фаолият юритаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда — ушбу давлат иштирокидаги корхоналар сони 5 218 тани ташкил этган. Россия 3 190 та корхона билан иккинчи, Туркия эса 2 149 та кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Қозоғистон инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 1 221 та, Жанубий Корея699 та, Афғонистон647 та, БАА413 та, Тожикистон410 та, Ҳиндистон394 та ҳамда Озарбайжон368 тани ташкил этган.

Маълумотларга кўра, мавжуд корхоналарнинг 4 282 таси қўшма корхона, 14 231 таси эса хорижий капитал асосида ташкил этилган корхоналар ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер