Мадагаскарда «Гезани» циклони оқибатида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

22:20 12 Февраль 2026 Дунё
637 0

ТАСС хабар беришича, «Гезани» циклони Мадагаскар ҳудудидан ўтиши оқибатида камида 31 нафар киши ҳалок бўлган, яна 36 киши турли даражада жароҳат олган.

Мадагаскарнинг шарқий соҳилидаги 16 та туманда жабрланганлар сони 250 минг нафардан ошган. Етти мингга яқин фуқаро ўз уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган.

Циклон натижасида 17 мингдан ортиқ турар жой бутунлай вайрон бўлган, яна 36 мингга яқин бино шикастланган, қарийб 11 мингта иншоотни сув босган.

Эпицентрида шамол тезлиги соатига 250 километргача етган «Гезани» циклони шарқий соҳилда жойлашган Туамасина шаҳрининг 80 фоиздан ортиқ қисмини вайрон қилган. Ҳозирда циклон Мадагаскар ҳудудини тарк этган ва Мозамбик бўғози томон йўналган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер