Узилган электр симларига асло яқинлашманг — Энергетика вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди

11:05 12 Февраль 2026 Жамият
376 0

Маълумки, айни кунларда Республикамиз бўйлаб кучли шамол ва ёмғир кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги ноқулай об-ҳаво шароитида амал қилиш зарур бўлган шахсий хавфсизлик чораларини эслатиб ўтди.

Унга кўра, фуқаролар қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишлари сўралади:

  • ерга узилиб тушган электр симларига асло яқинлашманг ва уларга тегманг;
  • электр таянчлари (устунлари), трансформатор пунктлари ҳамда электр узатиш тармоқлари остида турманг;
  • автомобилларни электр узатиш тармоқлари ва дарахтлар яқинида қолдирманг;
  • кучли шамол ва ёмғир вақтида очиқ майдонларда узоқ вақт бўлишдан сақланинг;
  • болаларни электр иншоотлари ва очиқ электр жиҳозлари яқинида ёлғиз қолдирманг.

«Агар электр тармоқларида узилишлар, симларнинг узилиши ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда зудлик билан ҳудудий электр тармоқларининг 1154 қисқа рақамига ёки диспетчерлик хизматларига хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер