Халқаро таълим дастурлари жорий этилган техникумларнинг ўқитувчилари ва ходимларига 200 фоизгача устама тўланади
Ҳукуматнинг 2026 йил 11 февралдаги 51-сон қарорига асосан халқаро таълим дастурлари жорий этилган техникум ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълумот берди.
Мазкур қарорга кўра:
- 100 фоизлик устама: халқаро дастурларга жалб қилинган директор, бош бухгалтер, ўқитувчи ва усталарга ҳар ойлик мажбурий устама берилади;
- Рағбатлантириш жамғармаси: Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида махсус жамғарма ташкил этилади;
- Натижага қараб мукофот: юқори рейтинг балли тўплаган педагоглар базавий ставкасига нисбатан 200 фоизгача қўшимча рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш мезонлари:
- Ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва халқаро танловлардаги ғолиблиги;
- Чет тилини билиш (камида B2 сертификати);
- Халқаро илмий базалардаги (Scopus, Web of Science) мақолалар;
- Дунёнинг ТОП-1000 талигига кирувчи ОТМ дипломига эгалик.
Шунингдек, халқаро дастурлар бўйича бўлим бошлиғи ва мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорлари мактаб директори ўринбосари ҳамда тоифали ўқитувчиларнинг базавий ставкаларига тенглаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг