Жиззахда 2,5 миллиард сўмлик «свет» ўғирлаган паррандачилик фермаси фош қилинди

17:13 11 Февраль 2026 Жамият
405 0

Жиззах вилоятида энергиясидан ноқонуний фойдаланган паррандачилик фермаси фош этилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, «Ўзенергоинспекция» Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган. Маълум бўлишича, вилоятнинг Ш.Рашидов туманида «Т. П.» оилавий корхонасига қарашли паррандачилик фермасида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида 2 миллиард 538 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер