“Тоттенҳэм” раҳбарияти Томас Франкни истеъфога чиқарди
Англиянинг “Тоттенҳэм” клуби жамоа бош мураббийи Томас Франк билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати Instagram'даги расмий саҳифасида хабар қилди.
Қайд этилишича, клуб раҳбарияти жамоа натижалари ва ўйин сифатидан келиб чиқиб, мавсум ўртасида мураббий алмаштиришга қарор қилган. Клуб баёнотида Томас Франкнинг меҳнати ва садоқати алоҳида таъкидланиб, унга келгуси фаолиятида омад тилаб қолинган.
52 ёшли даниялик мутахассис “Тоттенҳэм”ни 2025 йил июнь ойида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоанинг Англия Премьер лигасидаги ғалабасиз серияси саккизта ўйингача чўзилди. Айни пайтда лондонликлар 26 турдан сўнг 29 очко билан мусобақа жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
Шу билан бирга, “Тоттенҳэм” Чемпионлар лигасининг умумий босқичида саккизта ўйинда 17 очко жамғариб, тўртинчи ўринни эгаллади ҳамда тўғридан-тўғри мусобақа 1/8 финалига чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг