Автомобилингизни дарахтлар ва электр линиялари остида қолдирманг — пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Пойтахтда бир неча кун давом этадиган ёғингарчилик ва шамол кучайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига огоҳлантириш билан чиқди.
Унда айтилишича, тупроқнинг ҳаддан зиёд намланиши оқибатида дарахтларнинг илдиз тизими заифлашиши мумкин. Бу эса дарахтлар ва йирик шоҳларнинг қулаб тушиш хавфини оширади.
Пойтахт ҳокимлиги ноқулай об-ҳаво шароитида қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришга чақирган:
- автомобилларингизни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирманг;
- шаҳар кўчалари ва ҳовлиларда ҳаракатланаётганда эҳтиёткор бўлинг;
- иложи борича эски ва қийшайган дарахтлар бор жойлардан узоқроқ юринг;
- ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мол-мулкингизни асранг.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилишлари эслатиб ўтилган.
«Тегишли шаҳар хизматлари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Хотиржам бўлинг, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинг ва расмий маълумотларга таянинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг