Россия билан ҳамкорликда Европада янги хавфсизлик архитектурасини шакллантириш зарур — Макрон

17:22 10 Февраль 2026 Дунё
783 0

Эммануэль Макрон Россия билан алоқа каналларини қайта тиклаш ҳақида баёнот берди. Бу ҳақида «Контекст» Telegram-канали маълум қилди.

Франция президентининг таъкидлашича, Украинадаги можаро тугаганидан сўнг Россия билан ҳамкорликда Европада янги хавфсизлик архитектурасини шакллантириш зарур бўлади.

«Биз руслар билан Европа доирасидаги музокараларни украинларга босим ўтказмасдан ва ушбу жараёнда учинчи томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолда қайта йўлга қўйишимиз муҳим. Шу сабабли мен бир қатор европалик ҳамкасбларимга мулоқотни қайта бошлашни таклиф қилдим», — дейди Франция президенти Эммануэль Макрон.

Макроннинг сўзларига кўра, агар Европа давлатлари Москва билан мустақил алоқалар ўрната олмаса, бу вазифа амалда Қўшма Штатлар ихтиёрига ўтиб кетиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер