Икки ҳудудда 283 миллион сўмлик газ ва «свет» талон-торож қилинди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ЯТТ «М.Х.» фуқаро Х.Б. ва бошқалар «Янгиобод» МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида газ тармоғига яширинча уланиб олгани аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолати оқибатида, жами 151,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани, шунингдек, ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини яшириш мақсадида текширувга сохта ҳужжатлар тақдим этгани фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «О.Ў.« МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 131,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг