Хоразмда қарийб 160 миллион сўмлик газ ўғирлаган хонадон фош этилди

15:55 10 Февраль 2026 Жамият
288 0

Хоразм вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар/туман газ таъминоти бўлимларининг маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан вилоят бўйлаб табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, Хонқа тумани «Катта куч» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Э. ўз хонадонида газ ҳисоблаш ускунасидан олдин яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилган. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 159 миллион сўмлик зарар аниқланиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер