Энди 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириши мумкин бўлади
Муҳокамалар порталига «Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, умумий ўрта таълим мактабларнинг 10-синф ўқувчиларини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Мазкур лойиҳага кўра, мактабларнинг 10-синф ўқувчиларини техникумларга ўқишини кўчириш фақат жорий ўқув йилида бошланғич касбий таълим дастурлари асосида мактабларнинг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган кундузги таълим шаклига рухсат берилиши белгиланган.
Маълумот учун, ўқишини кўчириш бўйича аризаларни рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари маркази, ЙИДХП ёки махсус платформа орқали қишки таътил даврида 28 декабрдан 17 январгача амалга оширилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- ўқувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат паспорти ёки идентификация ID-картасидаги ЖШШИР;
- вояга етмагани сабабли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари.
Мазкур Низом қоидалари нодавлат касбий таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолларда 10-синф ўқувчиларининг ўқишини техникумларга кўчириш тақиқланади:
- техникумларда жорий этилган халқаро ва қўшма таълим дастурларига;
- дуал таълим дастурларига;
- семестр (курс) якуни бўйича фан (модуль)лар фарқини ўзлаштириш муддати икки ойдан ортиқ бўлган тақдирда;
- техникумларда амалга оширилаётган ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларига.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг