Хориждаги бўш иш ўринлари хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимланади
Адлия вазирлиги Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Адлия янгиликлари» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу низомга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан жалб қилинган хориждаги бўш иш ўринлари ҳақида «xorijdaish.uz» электрон платформасида эълон берилади.
Квота тақсимотида иштирок этиш истагини билдирган хусусий бандлик агентликлари электрон платформадаги шахсий кабинетлари орқали ариза юборишлари мумкин бўлади. Аризалар Миграция агентлиги томонидан 7 иш куни ичида кўриб чиқилади.
«Квота тақсимотида иштирок этишнинг асосий шартларидан бири – фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаол лицензияга эга бўлишдир», — дейилади хабарда.
Ариза топширган хусусий бандлик агентликларининг хорижда ишлаш истагини билдирган шахсларни квоталар доирасида ишга жойлаштирганлик ҳолати ҳам ўрганилади. Квоталар юқоридаги талабларга жавоб берган ва аризаси ижобий қабул қилинган хусусий бандлик агентликлари ўртасида тенг тақсимланади.
Бундан ташқари, тегишли квоталарни қўлга киритган хусусий бандлик агентликлари хорижий иш берувчи билан ҳамкорлик шартномасини тузади ҳамда фуқароларни ишга юбориш чораларини кўради. Хусусий бандлик агентликлари фуқаролар иш жойларига етказилганлиги ва улар билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни (ишга кириш тўғрисидаги буйруқ, меҳнат шартномаси ёки далолатнома) электрон платформага юклайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг