Фарғонанинг уч туманида 1,21 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди
Фарғона вилоятининг учта туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Унда айтилишича, вилоятнинг Бешариқ туманининг «Обод» МФЙ Ибн-Сино кўчасида яшовчи фуқаро К. А. ўз хонадонида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиб, ҳисоблагични олиб ташлаган ҳолда тармоққа тўғридан тўғри уланиб олгани аниқланган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати оқибатида 403 миллион 228 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Қўқон шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган, фуқаро М. С. га қарашли нотурар бино хатловдан ўтказилганда ҳам аниқланган.
Унга кўра, истеъмолчи таъминот корхонаси билан шартнома имзоламасдан тармоққа ўзбошимчалик билан уланган ҳолда 438 миллион 219 минг сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Бундан ташқари, Учкўприк тумани, «Тожик» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т. Ж. ўз хонадонида новвойхона ташкил қилиб, газ тармоғига яширин йўл билан уланиб олгани аниқланди. Ҳолат бўйича 378 миллион 432 минг сўм жарима белгиланган.
Ҳозирда юқоридаги ноқонуний ҳолатларга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг