Ер учун хавфли деб топилган астероид 2032 йилда Ой билан тўқнашиши мумкин
Хитойлик олимлар гуруҳи 2032 йилда «2024 YR4» астероиди Ой билан тўқнашиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бу ҳақида «BILD» нашри маълум қилди.
Олимлар фикрича, «2024 YR4» астероидининг диаметри тахминан 60 метр бўлиб, дастлаб у Ер сайёраси учун хавфли деб топилган. Бироқ, сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, мазкур космик жисм сайёрамиз ёнидан хавфсиз тарзда ўтиб кетади.
Хитойлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, «2024 YR4» астероидининг 2032 йилда Ойга урилиш эҳтимоли мавжуд. Бу эҳтимол тахминан 4,3 фоизни ташкил қилмоқда.
Мутахассислар эҳтимолий тўқнашув вақтида 6,5 мегатонна тротилга тенг энергия ажралиб чиқишини аниқлаган. Маълумот учун, бу кўрсаткич кучли водород бомбаси қувватига яқин ҳисобланади.
Пекин шаҳрида жойлашган Цинхуа университети тадқиқотчиси Ифан Хенинг таъкидлашича, бундай ҳодиса Ой юзасида тахминан бир квадрат километр майдонни қамраб олган катта кратер ҳосил қилади. Бу инсоният тарихида қайд этилган энг кучли Ой ҳодисасига айланиши мумкин.
Олимлар ушбу тўқнашувни Ердан туриб кузатиш мумкинлигини айтмоқда. Ой ва астероид тўқнашуви вақтида ўта ёрқин чақнаш юзага келади. Шунингдек, ундан кейин бир неча соат давомида инфрақизил нурланиш ва ҳатто «Ой зилзиласи» юз бериши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг