Жорий йилда неча нафар педагог вазир жамғармаси ҳисобидан устама олиши айтилди
Жорий йилда вазир жамғармаси ҳисобидан устама тўланадиган педагоглар сони белгиланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-каналида маълумот берилди.
Унда айтилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан 2026 йилда вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони 1 минг 900 нафар этиб белгиланган.
Хусусан:
- умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун — 1 400 та;
- Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар ўқитувчилари учун — 100 та;
- мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун — 400 та квота ўрни ажратилди.
Квоталар «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимланган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, саралаш жараёнларининг биринчи босқичи ўтган йилнинг январь июнь ва сентябрь декабрь ойларида бўлиб ўтган малака синовларининг белгиланган тартиб бўйича аниқланган натижалари асосида ўтказилади.
Мазкур натижалар жорий йилнинг 1 март кунига қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади. Биринчи босқич натижалари бўйича педагогларнинг pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетларига хабарнома юборилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг