АҚШ фуқароларини ҳозироқ Эронни тарк этишга чақирди
Иллюстратив фото
АҚШнинг Эрондаги виртуал элчихонаси ўз фуқароларини имкони борича тезроқ Эронни тарк этишга чақирди. Бу хабар икки давлат ўртасидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият тобора кескинлашаётган бир пайтда эълон қилинди.
Расмий маълумотга кўра, Эронда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, айрим йўллар ёпилган, жамоат транспорти ишида узилишлар кузатилмоқда ҳамда интернет ва алоқа тармоқларига кириш чекланган. Шунингдек, авиакомпаниялар Эронга ва Эрондан рейсларни қисқартирмоқда ёки бекор қилмоқда.
Таъкидланишича, АҚШ фуқаролари интернет узилишлари давом этишини инобатга олиб, алтернатив алоқа усулларини режалаштириши ва хавфсиз деб ҳисоблаган тақдирда Эронни қуруқлик орқали Арманистон ёки Туркия томон тарк этиши лозим. Шу билан бирга, парвозлар кутилмаган ҳолда бекор қилиниши мумкинлиги сабаб авиакомпаниялар билан доимий алоқа қилиш тавсия этилган.
Маълум қилинишича, 5 февраль ҳолатига кўра, Эрон–Арманистон (Агарак/Нордуз) ва Эрон–Туркия (Гюрбулак/Бозаргон, Капикўй/Рази, Эсендере/Серов) чегара пунктлари очиқ. АҚШ фуқаролари ушбу мамлакатларга визасиз белгиланган муддатга кириш ҳуқуқига эга. Туркманистонга кириш учун эса махсус рухсат талаб этилади, Озарбайжоннинг қуруқлик чегаралари одатий ҳаракат учун ёпиқ қолмоқда.
АҚШ ҳукумати Эрон билан дипломатик муносабатларга эга эмаслиги сабаб, Қўшма Штатлар манфаатларини Теҳрондаги Швейцария элчихонаси ҳимоя қилмоқда. Шу муносабат билан АҚШ фуқаролари хавфсизликка оид янгиликларни кузатиб бориши, оммавий намойишлардан йироқ бўлиши ва зарурат туғилганда қўшни давлатлардаги АҚШ элчихоналари билан боғланиши сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг