«Йил ўқитувчиси» танловининг иккинчи босқичи баҳолаш мезонлари тасдиқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 4 февралдаги тегишли буйруғи билан «Йил ўқитувчиси» танловининг иккинчи босқичи баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақида Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унга кўра, жараёнлар 10 та мезон асосида ҳамда уларнинг ҳар бири Ҳакамлар ҳайъати томонидан 6 баллдан (максимал 60 балл), педагогларнинг овоз бериш йўли орқали 4 баллдан (максимал 40 балл) баҳоланади (жами: максимал 100 балл).
Баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат:
- Дарс мақсадларининг тўғри қўйилиши ва уларга эришилганлиги;
- Дарс тузилиши, изчиллиги ва вақтнинг тўғри тақсимланганлиги;
- Ўқув-методик таъминот, АКТ ва интерактив воситалардан фойдаланилганлиги;
- Замонавий педагогик усуллар ва ноанъанавий ёндашувлар (5E, 3S+1E, inquiry-based, problem-based, project-based, шахсга йўналтирилган таълим) дарс мавзуси, мақсадлари, ўқувчилар аудиториясига мос ва самарали тарзда қўлланилганлиги;
- Мавзуни тушунарли, мантиқий ва равон баён этилганлиги;
- Мисоллар келтириш, реал ҳаёт билан боғлаш ва амалий фаолиятни намоён этилганлиги;
- Ўқувчилар фаоллигини бошқариш, диққатини жалб қилиш ва тенг имкониятларни таъминлаш;
- Танқидий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш;
- Ўқув муҳитини хавфсиз ва ижобий руҳда ташкил этиш, тарбиявий компонентларнинг мавзу мазмунига сингдирилганлиги;
- Баҳолаш усулларидан фойдаланиш ва доимий конструктив қайта алоқани (feedback) таъминланганлиги.
Маълумот учун, «Йил ўқитувчиси» танлови Ташкилий қўмитасининг қарорига асосан, танловнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 10 февраль куни белгиланган умумтаълим мактабларида бошланиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг