Роналду бу ерда ёлланма ишчи холос — «Saudi sports» журналиcти

15:30 04 Февраль 2026 Спорт
778 0

«Ал-Наср» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатида норози эканини очиқ ойдин таъкидламоқда. Айнан шу сабаб футболчи ўз хоҳиши билан Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги «Ал-Риёд» – «Ал-Наср» ўйинида майдонга тушмади.

Ушбу ҳолат Саудияда футбол жамоатчилигининг жиддий танқидларига сабаб бўлди. Хусусан, «Saudi sports» журналиcти Валид Ал Фараж Роналдунг ҳаракатлари борасида танқидий фикр билдирди.

«Роналду ўз ўрнини билиши керак. У шунчаки ёлланма ишчи. Бу Саудия Арабистони, «Роналду Арабистони» эмас. У ҳеч қачон Европа ҳудудида бу ердагидек катта маош олмаган. Роналду лигани ҳурмат қилиши керак, акс ҳолда кетгани маъқул», дейди журналиcт.

Маълумот учун, Криштиану Роналдунг «Ал-Наср» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер