Бакалавриат босқичи бўйича Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари тасдиқланди
2025/2026-ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг 101 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танлови ғолиби бўлди. Бу ҳақида Таълим назорат Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли олий таълим ташкилоти раҳбари томонидан рағбатлантирилади.
Жумладан:
- Президент давлат стипендияси талабгорлари сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари;
- номли давлат стипендиялари талабгорлари эса, сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Қуйидаги ҳаволалар орқали танловда ғолиб бўлган талабалар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
Президент давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Навоий номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Ислом Каримов номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Беруний номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Улуғбек номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Ибн Сино номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Ибройим Юсупов номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Бобур номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати;
Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар рўйхати.
Маълумот учун, магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик Ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг