Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади

13:27 02 Февраль 2026 Ҳужжатлар
564 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги қарорига асосан «Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Ҳукумат қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

  • ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда 1 маротаба яшаш шароитлари ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳоланиши талабини бекор қилиш;
  • «Инсон» марказлари ва оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш жадвалини тузиш амалиётини бекор қилиш;
  • ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатувчини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш асосларини аниқ белгилаш.

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер