Ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши мумкин — «Ўзгидромет»
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 6 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, Туркманистондан нам ҳаво массалари кириб келиши сабаб ушбу ҳафта беқарор об-ҳаво кузатилиши мумкин.
Прогнозларга кўра, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2—3 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.
Жума куни эса вазият ўзгаради, Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Бунинг ҳисобига республика бўйича 6 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳарорат кун давомида пасайиб, кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ; шимолда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республика бўйлаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 2-3 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тошкентда 2 февраль куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 13-15 даража илиқ бўлади. 3 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади. 4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади. 5 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади. 6 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг