Аҳолини рўйхатга олиш бўйича «мажбурий топшириқ» берган ҳокимликларга чора кўрилди

14:52 01 Февраль 2026 Жамият
526 0

Сўнгги кунларда айрим маҳаллий ҳокимлар томонидан ходимларни аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига иш вақтидан ташқари пайтда мажбуран жалб этиш ҳолатлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Меҳнат инспекцияси мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдириб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонун бузилиши эканидан огоҳлантирди.

Билдирилишича, Ўзбекистонда қатор маҳаллий ҳокимликлар томонидан «мажбурий топшириқ» ниқоби остида ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари аниқланган ҳамда тегишли чоралар кўрилган.

Хусусан, Бухоро шаҳар, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига огоҳлантиришлар юборилган. Бундан ташқари, Андижон вилояти ҳокимлигига қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Инспекция, шунингдек, иш вақтидан ташқари иш фақат ходимнинг ихтиёрий розилиги билан амалга оширилиши ҳамда бунинг учун ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 262-моддасига мувофиқ мажбурий эканини билдирди.

Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тартиби:

• бир кундаги дастлабки 2 соат – камида 1,5 баравар;

• 2 соатдан ортиқ – камида 2 баравар;

• ноқулай меҳнат шароитида – ҳар бир соати учун камида 2 баравар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер