Андижонда йўлдаги музлама сабаб 2 та ЙТҲ юз берди
Видеодан кадр
Андижон шаҳрида йўл қопламаси музлаб қолганлиги сабабли бир жойда 2 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 1 февраль куни соат 07:00 ларда Андижон шаҳар Чўлпоншоҳ кўчасида 1992 йилда туғилган Ж.И. ўзининг «Damas» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган чорраҳага тўхташ мақсадида тормоз тепкисини босган. Бироқ йўл қопламаси музлаб қолгани сабабли автомашина сирғалиб кетган ва ағдарилган.
Шу куни соат 07:40 ларда, худди шу кўчада 1981 йилда туғилган Ш.Х. «Cobalt» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Damas» билан тўқнашган, оқибатда бу «Damas» ҳам ағдарилиб кетган.
Билдирилишича, ушбу ЙТҲлар оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Ижтимоий тармоқларда йўл қопламасидаги музлама сув трубаси ёрилиб, қатнов қисмини сув босиши туфайли юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирда мазкур ЙТҲлар юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг