Ўзбекистонда «Фидойи қутқарувчи» медали таъсис этилиши мумкин
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Фидойи қутқарувчи» медалини таъсис этиш тўғрисидаги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Лойиҳага кўра, «Фидойи қутқарувчи» медали билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 10 баравари (4 миллион 120 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотига эга бўлади. Медаль билан вафотидан кейин мукофотлаш ҳолатида эса, медаль ва тегишли ҳужжатлар марҳумнинг оила аъзоларига топширилади.
Медаль 0,25 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Медалнинг ўртасида сариқ айлана ичида ёш болани ёнғиндан қутқариб олиб чиқаётган қутқарувчи рамзи ва унинг орқасида бино содир бўлган ёнғин тасвирланган бўлиб, унинг юқори қисмида «Фидойи қутқарувчи» деб ёзилади.
Қуйидаги шахслар «Фидойи қутқарувчи» медали билан тақдирланиши мумкин:
• узоқ йиллар давомида ўз ҳаётини хавфга қўйган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкларини қутқаришда шахсан иштирок этган ёки қутқарув ишларида фидойи қатнашган ФВВ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари;
• халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий давлатларда юз берган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларида фаол иштирок этган идора ва ташкилотлар вакиллари, кўнгилли қутқарувчилар;
• алоҳида ҳолларда тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида биринчи ёрдам кўрсатиш ёки инсонларнинг ҳаётини асраб қолиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин бўлган офатларнинг олдини олишда жасорат намунасини кўрсатган Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари;
• фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда алоҳида жонбозлик кўрсатган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, мутахассислари ва қутқарувчилари.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 14 февралга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг