Японияда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга яқинлашди
Япония ҳудудларида кузатилган кучли қор ёғишлари оқибатида камида 29 нафар одам ҳалок бўлди, қарийб 300 нафар киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Энг кўп ҳалокатлар (12 нафар) Ниигата префектурасида қайд этилган, шунингдек, у ерда яна 94 нафар киши жабрланган.
Ўлим ҳолатлари сони бўйича кейинги ўринда Акита префектураси турибди: бу ерда 8 нафар киши ҳалок бўлган, 79 нафар фуқаро жароҳат олган.
Ҳоккайдода 5 нафар инсон ҳалок бўлган. Аомори префектурасида қор ёғишлари оқибатида 2 нафар киши вафот этган, шунингдек, камида 91 нафар фуқаро жабрланган. Ямагата префектурасида 1 нафар инсон ҳалок бўлган, 31 нафар киши жароҳат олган. Яна бир ўлим ҳолати Симане префектурасида қайд этилган.
Қурбонлар орасида томдан қор тозалаш пайтида йиқилиб кетганлар, шунингдек, йўллар ва пиёдалар йўлакларини тозалаш ишлари вақтида аҳволи ёмонлашган фуқаролар бор. Шу билан бирга, сурункали касалликлар кучайиши ва бошқа қўшимча омиллар билан боғлиқ ҳолатлар ҳам қайд этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг