Японияда мактаб ўқувчилари ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари рекорд даражага етди
2025 йилда Японияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари рекорд даражага етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига таяниб ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, бир йил давомида бошланғич ва ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 532 нафар ўқувчи ўз жонига қасд қилган. Бу — 1980 йилдан бери, яъни ушбу статистика юритила бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Хабарда таъкидланишича, Японияда қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўғил болаларга нисбатан кўпроқ учрамоқда.
Қайд этилишича, 2024 йилда Японияда 529 нафар мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган бўлиб, бу кўрсаткич ундан олдинги йилга нисбатан 16 тага кўп бўлган.
Шу билан бирга, аҳолиси 124 миллион нафарни ташкил этувчи Японияда умумий суицид ҳолатлари сони камайган. Ўтган йили мамлакатда 20 минг нафардан кам одам ўз жонига қасд қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг