Ҳаж ва умрага борувчилар ягона портал орқали рўйхатдан ўтиши мажбурий этиб белгиланди
Видеодан кадр
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги қарорига кўра, ҳаж ва умр тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур ҳужжат билан республикада «Ҳаж ва умра ягона портали» ишга туширилгани маълум қилиниб, эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, фуқароларга хорижда сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:
• 2026 йил 1 февралдан бошлаб — ҳаж тадбирига;
• 2026 йил 1 майдан бошлаб — умра тадбирига олиб бориш порталда мажбурий рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг