Трампнинг ICE сиёсатидаги кескин чоралар: Миннесотада 5 ёшли бола қўлга олинди
Миннеаполисда АҚШ маъмуриятининг муҳожирларга қарши кескин сиёсати фонида тарқалган суратлар жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлди. Суратларда беш ёшли бола — Лиам Рамосни ниқобли ICE (Иммиграция ва божхона хизмати) ходими ушлаб тургани кўринади. Расмийлар бола отаси қочиб кетганидан сўнг унинг хавфсизлиги учун ушлаб турилганини билдирган.
Бироқ “Columbia Heights” давлат мактаб округи расмийлари бу ҳолатни жиддий танқид қилди. Уларнинг таъкидлашича, Лиамдан унинг оила аъзоларини уйдан чиқариб олиш учун «тузоқ» сифатида фойдаланган бўлишлари мумкин.
Маълум бўлишича, Лиам кейинчалик отаси — Эквадордан бошпана сўраб келган Адриан Александр Конехо Ариас билан бирга Сан-Антониодаги хавфсизлик марказига олиб кетилган. Оила адвокати Марк Прокошнинг айтишича, улар АҚШга қонуний тарзда кирган, депортация ҳақида қарор чиқарилмаган ва расмий бошпана жараёнида бўлган.
Бу тасвирлар сўнгги икки ҳафта ичида Миннесота штатида ICE ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ҳибсга олишлар ва 7 январь куни 37 ёшли Рене Гуднинг отиб ўлдирилиши ортидан жамиятдаги хавотирни янада кучайтирган.

Мутахассислар Лиамнинг суратини яқин тарихда жамоатчилик онгини ларзага солган бошқа образлар билан қиёсламоқда. Улар орасида 2015 йилда Туркия соҳилида ҳалок бўлган суриялик бола Алан Курди ва 2000 йилда АҚШ–Куба ўртасидаги баҳс марказида қолган Элиан Гонсалес ҳам бор. Бу тасвирлар муҳожирлар тақдири ва давлат сиёсати оқибатларини очиқ намоён этган рамзларга айланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг