Қорақалпоғистонда рецептисиз дори сотаётган дорихона аниқланди
Фото: Прокуратура департаменти
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Қ.Д.» МЧЖ дорихона провизори Ў.А. фуқаро М.Х.га «Карбамезепин» ва «Димедрол» (инъекция учун) номли дори воситаларини шифокор рецептисиз сотганлиги аниқланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида провизор Ў.А. ҳисобга олиш дафтарига сохта маълумотларни киритиш орқали психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ортиқча чиқим қилганлиги маълум бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг