Покистондаги савдо марказида юз берган ёнғинда камида 14 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг Карочи шаҳрида жойлашган йирик савдо марказида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур ёнғин оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтмоқда.
Ёнғин 18 январь куни келиб чиққан ва ўт ўчирувчилар уни ўчириш учун 24 соатдан ортиқ вақт сарфлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 38 киши турли даражадаги тан-тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.
Синд вилояти губернаторининг таъкидлашича, ҳозиргача жами 70 нафардан ортиқ инсон бедарак йўқолгани тўғрисида маълумот бор. Ушбу йирик фожиага ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Хусусан, бино 400 та дўконга мўлжалланган бўлсада, аслида унда тахминан 1 минг 200 та савдо нуқтаси фаолият юритган. Шунингдек, фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган чиқиш йўлларидан фақат иккитаси иш ҳолатида бўлган.
Қайд этилишича, бундай фалокатлар Покистонда тез-тез кузатилади. Мутахассислар буни биноларнинг меъёрдан ортиқ зич жойлашуви, хавфсизлик талабларининг етарли даражада назорат қилинмаслиги ҳамда ёнғин ўчириш хизматида ишчи кучи ва техник воситаларнинг етишмаслиги билан изоҳламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг